Тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойлари светофорлар билан жиҳозланади
Эндиликда аҳоли пунктларида барча янги қурилаётган икки ва ундан ортиқ полосали автомобиль йўлларида пиёдалар ўтиш йўлакларини светофорлар билан тўлиқ жиҳозлаш мажбурий бўлади. Бу президентнинг «Ўзбекистон — 2030» стратегиясини 2023 йилда сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорида келтирилган.
2024 йил 1 январдан бошлаб аҳоли пунктларида қурилаётган барча янги икки ва ундан ортиқ полосали йўлларда пиёдалар ўтиш жойларига светофор ўрнатиш мажбурий бўлади.
Бундан ташқари, фармонда 2030 йилгача оғир оқибатларга олиб келадиган йўл-транспорт ҳодисалари сонини камида 50 фоизга қисқартириш кўзда тутилган.
Айни пайтда Ўзбекистон шаҳарларида, жумладан, Тошкент шаҳрида ҳам тартибга солинмаган ўтиш жойлари ва бир нечта полосали йўллар кенг тарқалган, бироқ уларнинг сони аста-секин камайиб бормоқда. Пойтахтдаги кўплаб ўтиш жойларида светофорлар фақат ўлимга олиб келган бахтсиз ҳодисалардан кейингина пайдо бўлмоқда.
Шарҳлар