Tashkent City’даги опера театрининг қурилишини ярим ойдан кейин якунлаш режалаштирилмоқда

Фото: president.uz

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 14 октябрь куни Tashkent City халқаро бизнес марказига ташриф буюриб, у ерда янги меҳмонхоналар ва опера театри қурилиши лойиҳаси билан танишди.

Опера театри 150 ўринли икки қаватли бино бўлиб, опера ижрочиларининг концертлари ва чиқишлари учун мўлжалланган. Бинонинг баландлиги 12 метр, кенглиги 23 метр, узунлиги 44 метр бўлади. Шунингдек, опера театри ҳудудида автотураргоҳ ва фаввора қурилади. Ишларни 15 кун ичида якунлаш режалаштирилган.

Президент мазкур мажмуа “мамлакат санъати ривожига янги суръат бағишлаши, маданий тадбирларни юқори савияда ўтказишга хизмат қилишини” таъкидлади.

Дастлаб, Tashkent city лотларида опера театри қурилиши назарда тутилмаганди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.