Бахтиёр Саидов Қирғиз Республикаси ташқи ишлар вазири билан учрашди

Фото: ТИВ
14 апрель куни Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Қирғиз Республикаси ташқи ишлар вазири Жеенбек Кулубаев билан учрашди, деб хабар бермоқда вазирлик матбуот хизмати.
“Марказий Осиё – Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши” Стратегик мулоқоти ташқи ишлар вазирларининг иккинчи учрашувида иштирок этиш учун Тошкентга келган Қирғизистон ташқи ишлар вазири Жеенбек Кулубаев жаноблари билан кўришганимиздан мамнунмиз. Ҳеч шубҳасиз, икки томонлама алоқаларимиз барча йўналишларда мисли кўрилмаган даражада ривожланиб бормоқда. Бугунги кунда минтақавий яхши қўшничилик муносабатларини намоён этаётган Марказий Осиёнинг ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ намуна бўлаётганини таъкидладик. Шунингдек, бўлажак олий даражадаги мулоқотларга тайёргарлик кўриш бўйича “Йўл харитаси”ни имзоладик”, – деб ёзмоқда Бахтиёр Саидов телеграм каналида.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.