Бахтиёр Саидов Молдованинг Ўзбекистондаги элчисидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди
6 май куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Молдованинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланган Валериу Кивернинг ишонч ёрлиқларини қабул қилди, деб хабар бермоқда ТИВ матбуот хизмати.
«Бугун Вазирликда Молдованинг Ўзбекистондаги Элчиси этиб тайинланган Валериу Кивер жаноблари билан учрашиб, унинг ишонч ёрлиқларини қабул қилдик. Мулоқот чоғида алоқаларининг ҳозирги ҳолатини кўриб чиқдик ва келгусидаги ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини белгилаб олдик. Жаноб Элчига мамлакатимиздаги дипломатик фаолияти давомида муваффақиятлар тилаймиз», – дейди Бахтиёр Саидов.
Улашиш:
Шарҳлар