Март ойида 60 нафар мигрантлар вақтинча сақлаш муассасаларидан олиб чиқилган

Фото: uzkurisiv.media

Март ойида Ташқи ишлар вазирлиги томонидан амалга оширилган ишлар ҳақда маълумот берилди:

  • 11 947 нафар Ўзбекистон фуқаросига консуллик хизматлари кўрсатилган;
  • 519 нафар фуқарога чет элда иш билан таъминлашга кўмаклашилган;
  • хорижда моддий жиҳатдан мураккаб вазиятда қолган 168 нафар фуқарога 21 373 АҚШ доллари миқдорида моддий ёрдам кўрсатилган;
  • четда қийин вазиятларда, яъни одам савдоси қурбони бўлган ёки ишсиз, боқувчисиз қолганлар ва бошқа мураккаб аҳволдаги 26 нафар шахслар Ватанга қайтарилган;
  • 60 нафар фуқаро вақтинча сақлаш муассасаларидан олиб чиқилган;
  • паспорти иш берувчилар томонидан ноқонуний тарзда олиб қўйилган 35 нафар фуқарога шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар қайтарилган;
  • Хориждаги ватандошлар иштирокида 149 та тадбир ўтказилиб, уларда 10 396 га яқин ватандошлар қатнашган;
  • Жисмоний ва юридик шахслардан умумий ҳисобда 10 526 та мурожаат келиб тушган. Улардан 1190 таси Вазирлик Консуллик-ҳуқуқий департаментига келган.Барча мурожаатларга нисбатан ўз вақтида тегишли консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатилган;
  • Бир ой мобайнида 12 829 нафар чет эл фуқаросига Ўзбекистонга кириш визалари Элчихоналар томонидан расмийлаштирилган, шу билан бирга электрон тарзда 15 199 та виза расмийлаштирилган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.