Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонга ташриф буюради

Фото: пресс-служба президента

Бугун, 19 август куни Президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикасига ташриф буюради. Бу ҳақда Президент Матбуот котиби маълум қилди.

Сафар давомида саноат корхоналари, IT ва ижтимоий соҳа объектларини кўздан кечириш, маҳаллаларда аҳоли ҳаёти билан танишиш режалаштирилган. Янги мажмуалар ишга туширилиб, навбатдаги лойиҳалар бошланади.

20 август куни Нукус шаҳрида Ўзбекистон Президентининг тадбиркорлар билан мулоқоти бўлиб ўтади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.