Татаристон билан транспорт машинасозлигини ривожлантириш истиқболлари муҳокама этилди
29 июл куни Транспорт вазири Илхом Махкамов Татаристон Республикаси Бош вазири ўринбосари, саноат ва савдо вазири Олег Коробченко бошчилигидаги делегация вакиллари билан учрашди.
Учрашувда транспорт машинасозлигини ривожлантириш йўналишида ҳамкорликдаги лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама этилди. Хусусан, ўзаро ҳамкорликда электропоездлар, йўловчи ва метро вагонларини ишлаб чиқариш бўйича қувватларни яратиш юзасидан фикр алмашилди.
Шунингдек, ишлаб чиқариш жараёнларини чуқур локализация қилиш билан боғлиқ жиҳатлар кўриб чиқилди. Учрашув якунида томонлар истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ҳамкорликдаги ишларни давом эттиришга келишиб олди.
Улашиш:
Шарҳлар