Саида Мирзиёева синглисини туғилган куни билан табриклади
Ўзбекистон Президенти ёрдамчиси Саида Мирзиёева синглиси, Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори биринчи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёевани таваллуд куни билан қутлаб, ўз Telegram-каналида пост ёзиб қолдирди.
“Туғилган кунинг муборак боʻлсин, жон синглим!
Ҳаётимда борлигинг – мен учун бахт! Аллоҳим сени ҳам, ажойиб оилангни ҳам ўз паноҳида асрасин!
Сени яхши кўраман!” — дейилади постда.
Шаҳноза Мирзиёева 1986 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Педагогика фанлари номзоди. Шунингдек, ҳуқуқ ва жаҳон иқтисодиёти бўйича магистрлик даражаларига эга.
2017 йилдан (очилганидан бери) Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазирлигида ишлаган, у ерда мактабгача таълим соҳасида сиёсатни шакллантириш ва стратегик ривожланиш Бош бошқармасига раҳбарлик қилган. Шунингдек, у вазирнинг мактабгача таълимда тенглик ва инклюзия бўйича маслаҳатчиси бўлган.
2023 йилда эса Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори ўринбосари лавозимига тайинланган.
Шарҳлар