“Тахтақорача” довони автомобиллар ҳаракати учун ёпилди

Фото: Транспорт вазирлиги матбуот хизмати

Жорий йилнинг 3 феврал куни соат 23:15 дан Қашқадарё вилоятининг Китоб туманидан ўтган М-39 автомобил йўлининг “Тахтақорача” довонида қалин қор ёққанлиги сабабли автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди. Бу ҳақда ФВВ ахборот хизмати маълум қилди.

«Айни дақиқаларда ФВВ раҳбарлигида тегишли ташкилотларнинг мутахассислари томонидан вазият оқибатларини бартараф этиш борасида кенг кўламли профилактик ишлар амалга оширилмоқда. “Тахтақорача» довонини қайта очилиши бўйича ФВВ Ахборот хизмати қўшимча маълумот тақдим этади», – дейилган хабарда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.