Танзила Нарбаева содир этилган теракт муносабати билан таъзия мактубини йўллади

Фото: vzglyad.uz

Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева Москвада содир этилган теракт муносабати билан Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши Раиси Валентина Матвиенко ва Давлат Думаси Раиси Вячеслав Володинга таъзия мактубини йўллади, деб хабар бермоқда Сенат матбуот хизмати.

«Крокус Сити  Ҳолл концерт залида юз берган террорчилик хуружи оқибатида кўплаб бегуноҳ инсонларнинг ҳаётдан кўз юмгани ва жиддий жароҳат олгани муносабати билан Олий Мажлис Сенати ва шахсан ўз номимдан Сизга ва марҳумларнинг яқинларига чуқур ҳамдардлик билдираман. Биз тинч аҳоли вакилларига қаратилган ҳар қандай ҳужумни кескин қоралаймиз. Барча жароҳат олганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилаймиз”, — дейилади мактубда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.