Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонда юз берган фожиа муносабати билан таъзия йўллади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Уттар-Прадеш штатида содир бўлган фожиа оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ва жароҳат олгани муносабати билан Ҳиндистон Республикаси Президенти Драупади Мурму ва Бош вазири Нарендра Модига таъзия йўллади. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Давлатимиз раҳбари қурбонларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик изҳор этиб, жароҳатланганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилади.
3 июль куни Уттар-Прадеш штатининг Ҳатрас округидаги диний йиғинда юз берган тиқилинчда камида 121 киши ҳалок бўлиб, 31 киши жароҳат олганди. Фожиа содир бўлган ерда ўн минглаб одамлар воиз Бҳоле Бабани тинглаш учун тўпланган.
Полиция ҳисоботига кўра, рухсат этилган сиғим 80 мингга яқин бўлган бўлса ҳам, йиғинда 250 мингга яқин одам қатнашган.
Улашиш:
Шарҳлар