ТДТга аъзо мамлакатларнинг инсон ресурсларини ривожлантиришга масъул идоралари раҳбарлари учинчи йиғилиши бўлиб ўтди

Йиғилишда Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари А.Мусаев ҳам иштирок этди. Бу ҳақда ДХРА матбуот хизмати хабар бермоқда.

Йиғилиш доирасида ТДТга аъзо давлатларда 2023-2024 йилларда инсон ресурсларини бошқариш йўналишида амалга оширилган ишлар ҳамда янгиликлар тақдимот қилинди.

«Тақдимотда давлат хизматига киришда меритократия ва шаффофликни таъминлаш бўйича очиқ танлов тизими жорий қилинганлиги, давлат хизмати ва инсон ресурсларини бошқаришни рақамлаштириш масаласига алоҳида эътибор қаратилаётганлиги айтиб ўтилди», – дейилади хабарда.

Йиғилиш доирасида икки томонлама мулоқотлар ҳам ўтказилди. Қозоғистон Республикаси Давлат хизмати ишлари бўйича агентлиги билан 2024-2025 йилллар учун тадбирлар режаси белгиланди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.