Bo'limsiz

«Техник жиҳатдан яхши тайёргарлик кўрилган, бироқ рақобат йўқ эди» – ДИИҲБ муддатидан илгари ўтказилган сайловлар ҳақида

Уршула Гацек

Ўзбекистонда муддатидан илгари ўтказилган президентлик сайловларига техник жиҳатдан яхши тайёргарлик кўрилган, аммо уларда ҳақиқий рақобат йўқ эди. Ижобий томони шундаки, сўнгги пайтларда амалга оширилган ҳуқуқий ва тартибга солувчи ислоҳотлар ДИИҲБнинг олдинги айрим тавсияларини инобатга олган, бироқ асосий эркинликлар чекланишда давом этмоқда, сайловолди ташвиқотининг суст ўтишида сайловчиларнинг мазмунли иштироки кузатилмаган ва сайлов куни муҳим процессуал қонунбузарликлар қайд этилган, – дея таъкидлайди Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ДИИҲБ)нинг халқаро кузатувчилари ўз ҳисоботида.

Ҳуқуқий базани ислоҳ қилиш давом этмоқда, шу боис у ҳали демократик сайловларни ўтказиш учун ҳуқуқий асосни тўлиқ таъминламаяпти. Кузатувчилар, шунингдек, демократик жараёнлар учун муҳим аҳамиятга эга бўлган аввалги бир қатор тавсиялар эътибордан четда қолаётганини таъкидладилар. Мавжуд чекловларни олиб ташлаш ва фуқаролик жамиятининг сайлов жараёнида тўлиқ иштирокини таъминлаш учун ҳам ислоҳотлар зарур.

“Таъкидлаш жоизки, ҳуқуқий ва меъёрий-ҳуқуқий ислоҳотларда бир қатор олдинги кузатиш ва тавсияларимиз инобатга олинган, – дейди ДИИҲБнинг Сайловларни кузатиш бўйича миссияси раҳбари, элчи Уршула Гасек. Аммо сиёсий рақобатдан холи сайлов кампанияси, сўз эркинлигидаги мавжуд чекловлар барча фуқароларни қамраб олган ҳақиқий демократия сари дадил қадам ташлашни янада муҳимроқ қилади”.

Сайлов маъмурияти томонидан сайлов кунига техник тайёргарлик ишлари самарали ташкил этилган, бироқ қуйи комиссиялар мустақиллигини таъминлаш учун қўшимча кафолатлар зарур. Сайлов куни умуман тинч ўтган бўлса-да, бир қатор камчиликлар, жумладан, жиддий қонунбузарликлар, муҳим тартиб ва ​​кафолатларга риоя қилинмаган ҳолатлар қайд этилган.

“Рўйхатга олинган номзодларнинг ҳеч бири амалдаги президентни очиқ танқид қилмаган ёки муқобил сиёсий қарашларни билдирмаган. Сайловолди ташвиқоти бутун давр мобайнида суст кечган, кузатувчиларнинг таъкидлашича, воқеалар кўпинча олдиндан тайёрлангандек туюларди. Сайловолди регламенти давлат ресурсларидан суиистеъмол қилишни ва давлат мансабдор шахсларининг сайлов кампаниясида иштирок этишини тақиқласа-да, уларни амалга ошириш учун самарали кафолатлар мавжуд эмас. Ижтимоий чора-тадбирлар ва янги лойиҳаларни эълон қилиш амалдаги президентга ортиқча устунлик берди ва ЕХҲТнинг барча мамлакатлари содиқ бўлган давлат ва партия ўртасидаги тафовутни йўқотди.

Онлайн оммавий ахборот воситалари ижтимоий масалаларни муҳокама қилиш учун маълум майдонни тақдим этса-да, чекловчи ҳуқуқий қоидалар ва ОАВнинг таҳририят мустақиллигига аралашиши сайловчиларнинг онгли танлов қилишига тўсқинлик қиладиган таҳлилий таркибнинг етишмаслигига олиб келди. Шу билан бирга, туҳмат, ёлғон маълумотлар ва экстремизм билан боғлиқ қонуний чоралар фикрларни номутаносиб равишда жиноий жавобгарликка тортишда давом этмоқда, бу эса халқаро ҳуқуққа зид ҳисобланади.

Сайловларнинг ижобий жиҳати шу бўлдики, 2016 йилда аёлларнинг жамоат ва сиёсий ҳаётдаги иштирокини рағбатлантиришга қаратилган ислоҳотлар бошланганидан кейин парламентдаги аёллар сони ортди ва ҳозирда парламентдаги ўринларнинг қарийб 30 фоизини аёллар эгаллаган. Бироқ, аёллар ҳали ҳам кам вакиллик қилмоқда ва гендер масалалари сайловгача муҳокама қилинмаган. Миссиянинг қайд этишича, президентликка битта аёл номзоддан ташқари, аёллар сайловолди ташвиқотида муҳим роль ўйнамаган.

ДИИҲБ Сайловларни кузатиш миссияси 7 июнь куни иш бошлади ва 18 июль куни ўз ишини якунлайди. Миссия ДИИҲБ томонидан юборилган 16 нафар эксперт, шунингдек, Ўзбекистон бўйлаб жойлаштирилган 24 нафар узоқ муддатли ва 195 нафар қисқа муддатли кузатувчилардан иборат.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.