Техникумларни муваффақиятли тамомлаган битирувчилар ОТМга 2-курсдан қабул қилинади

Foto: kun.uz

Ҳукумат қарорига асосан техникумларни муваффақиятли тамомлаган битирувчиларни суҳбат асосида олий таълим муассасалари бакалавриатига 2-курсдан ўқишга қабул қилиш тартиби белгиланган.

Ушбу тоифадаги абитуриентлар 2024 йил 5 июлдан бошлаб Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг Ягона таълим хизматлари портали my.edu.uz орқали онлайн рўйхатдан ўтказилмоқда.

Рўйхатдан ўтишда абитуриент тўғрисидаги маълумотлар платформада автоматик шаклланади.

Рўйхатдан ўтказиш жараёни жорий йилнинг 25 июлига қадар давом этади.

Маълумот учун, ушбу Низом олий ҳарбий, олий ҳарбийлаштирилган таълим муассасаларига, Тошкент давлат юридик университетига, Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотлари ҳамда уларнинг филиалларига нисбатан татбиқ этилмайди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.