Телефон сотувчи “Сохта” бўлиб чиқди
Бухоро вилоятида яшовчи М.О. ИИОга мурожаат қилиб, банк картасидан 2.000.000 сўм миқдоридаги пул маблағлари номаълум шахс томонидан ўзлаштирилганлигини маълум қилган.
Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Бухоро вилоятида яшовчи М.С. содир этганлиги аниқланган.
Гумонланувчи М.С., телеграм мессенжеридаги гуруҳларнинг бирида жабрланувчи М.О. билан танишиб, унга “iPhone 11 pro max” русумли телефон қурилмасини пул кераклиги сабабли сотишини ва унга буюртмасини 1 кун ичида етказиб берилишини айтган. М.С. жабрланувчини алдаб олдиндан 2 млн. сўм миқдордаги пулларни ўзининг фойдаланувида бўлган пластик картасига ўтказиб олган ва ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан M.S.ga нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.
Шарҳлар