Испанияда «Telegram»га тақиқ қўйилди
Испания Олий суди “Telegram” мессенжерининг маҳаллий оммавий ахборот воситаларидан келиб тушган шикоятлар туфайли мамлакатдаги фаолиятини вақтинча тўхтатди. Ушбу тақиқ маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг мессенжерга қарши шикоят даъволари бўйича суд тергови давомида амал қилади.
«Испанияда “Telegram»дан фойдаланиш “Atresmedia”, “EGEDA”, “Mediaset” ва “Telefonica” медиа компаниялари талабига кўра душанбадан вақтинчалик тўхтатилади», – дейилади хабарда.
Уларга “Telegram” ўз фойдаланувчиларига муаллифлик ҳуқуқи эгаларининг розилигисиз контент юклаш имконини бераётгани ёқмаган.
Судя Сантяго Педрас даъволар текширилаётган пайтда Испанияда „Telegram“ хизматларини блоклашга рози бўлган. Суд манбаси мессенжер хизматларини блоклаш мобил провайдерлар зиммасида бўлишини айтган.
«Telegram» мессенжери эгалари ҳам, Испания Олий суди матбуот хизмати ҳам бу маълумотга расман изоҳ бермади.
Мессенжер Испанияда тўртинчи энг оммабоп хабар алмашиш хизмати ҳисобланади. Испанларнинг деярли 19%и ундан фойдаланади.
Шарҳлар