Telegramда зарарли вирус иловалар тарқатиб келган хакер қўлга олинди

Фото: ИИВ

ИИВ Тезкор-қидирув департаменти Киберхавфсизлик маркази ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва техник тадбирлари давомида, Фарғона вилояти, Риштон туманида яшовчи 16 ёшли Н.И. исмли шахс томонидан «Телеграм»да “зарарли” вирус иловалар тарқатиб келингани аниқланди.

«Терговга қадар текширув давомида, «Телеграм» мессенжерида «𝑅𝑜𝑚𝑒𝑜» номли профили орқали «Darkweb» номли канал очиб, ушбу каналга зарарли иловаларни жойлаштириб, тарқатиб келганганлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштирилиб олинди», – дейилади хабарда.

Ҳолат юзасидан Н.И.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 2786-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, Н.И. томонидан содир этилиб, фош этилмай қолган шу турдаги жиноятларга алоқадорлиги ўрганилмоқда.

Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 2786-моддаси 1-қисми бандидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилгача озодликни чеклаш ёхуд икки йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.