Telegram мессенжери ишламай қолди: сайт очилмаяпти ва хабарлар кетмаяпти
Ўзбекистонлик Telegram фойдаланувчилари мессенжердаги носозликдан шикоят қилмоқда. Хабарлар кечикиш билан кетяпти ва медиа юкланмаяпти.
Фойдаланувчилар мобил илова ва веб-версиянинг беқарор ишлаши ҳақида ҳам хабар беришмоқда. Шикоятларга шарҳларда улар сайт умуман очилмаётганини ва дастур секин ишлаётганини ёзишмоқда.
Мессенжер фаолиятидаги узилишлар Ўзбекистондан ташқари Россия, Беларусь, Қирғизистон ва бошқа мамлакатларда ҳам кузатилмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар