Telegram мессенжерида аккаунтларга оммавий бузиб кириш содир этилди

Фото: Atlantic

Telegram мессенжерида аккаунтларга оммавий равишда бузиб кириш содир бўлмоқда – фирибгарлар “танишларидан” ўрнатилган фишинг ҳаволаси билан премиум совғалар юборишяпти.

Унда кўрсатилган манзил бўйича ўтганингиздан кейин аккаунт ва барча шахсий маълумотлар ўғирланмоқда. Фирибгарлар маълумотлардан фойдаланиб, кредит олишяпти ва бошқа одамларни алдашмоқда.

«Неча марта айтиш ва огоҳлантириш кераклигини билмайман – нотаниш ҳаволалар бўйича ўтманг. Telegram мессенжеридан премиум сизга ўзи керакми?! Айтганча, агар сиз ҳавола бўйича ўтсангиз, аккаунтингизга кириш ҳуқуқидан маҳрум бўласиз. Қурбонлар жуда кўп”, – деб ёзади HUMO раҳбари Шуҳратбек Қурбонов.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.