Телеграмда «Онлайн савдо» қилиш қимматга тушди

Фото: Киберхавфсизлик хизмати

Фарғона шаҳрида яшовчи 26 ёшли (аёл) А.С. ариза билан мурожаат қилиб, “Телеграм” мессенжерида номаълум шахс банк картасидаги 4.570.000 сўм пуллари фирибгарлик йўли билан ўзлаштирилганлигини маълум қилган.

Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Андижон вилояти, Андижон шаҳрида яшовчи 22 ёшли Ж.Р. содир этганлиги аниқланган.

«Гумонланувчи сифатида тергов органларига жалб этилган Ж.Р., “Телеграм” мессенжери орқали жабрланувчи (аёл) А.С. билан танишиб, унинг аёллар кийим-кечакларини сотиб беришга келишган. Жиноятчи аёлнинг 4.570,000 сўм пулларини олдиндан банк картасига ўтказдириб олиб, сўнг ваъдасини бажармасдан, ёзишмаларни ўчириб юборган», – дейилади хабарда.

Мазкур ҳолат юзасидан  Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «б,г» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, Ж.Р.нинг содир этилиб, фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш мақсадида тергов, тезкор-қидирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «б,г» бандидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.