Темир йўл транспортида 5 миллионга яқин йўловчи ташилган
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-июнь ойларида темир йўл транспортида 4 970,9 минг йўловчи фойдаланган.
Бу кўрсаткич 2023 йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 143,3 минг йўловчига кўп.
Шунингдек, агентлигик кўра, Ўзбекистонда 2024 йилнинг январь-июнь ойлари давомида умумий фойдаланишдаги магистраль темир йўл транспортида 1,9 млн тонна кимёвий ва минерал ўғитлари ташилган.
Бу кўрсаткич 2023 йилнинг мос даврига нисбатан 10,8 % га ошган.
2024 йилнинг январь-июнь ойлари давомида эса умумий фойдаланишдаги магистрал темир йўл транспортида 16,7 минг тонна ёғоч-тахта юклари жўнатилган.
Бу кўрсаткич 2023 йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 9,4 % га ошган.
Шарҳлар