Темир йўлда юк ташиш учун тақдим этилаётган чегирмалар бекор қилинмоқда

Фото: norma.uz

Президент Фармонига мувофиқ, 2025 йил 1 январдан:

  • қора ва рангли металл ломи ва чиқиндиларини тайёрлаш (харид қилиш), қайта ишлаш ва реализация қилиш, шунингдек, табиий газ ва электр энергиясининг улгуржи ва чакана савдо фаолиятларини лицензиялаш тартиби жорий этилади;
  • мобил ва (ёки) симли телекоммуникация тармоқларига эга Ўзбекистонда фаолият юритадиган телекоммуникация операторларига тезкор-қидирув фаолияти, ахборот ва киберхавфсизлик тизимлари талабларига тўлиқ риоя қилган ҳолда синов тариқасида халқаро интернет тармоқларига ўз тижорат эҳтиёжлари учун тўғридан-тўғри уланиш ҳуқуқи берилади.

2026 йил 1 январдан биржа савдоларида сотиб олинган мис катоди ва мис катанкасини экспорт қилишга чекловлар бекор қилинади.

2024 йил 1 сентябргача қуйидагиларни назарда тутувчи қарор лойиҳаси Ҳукуматга киритилади:

  • 2024 йил 1 октябрдан босқичма-босқич 2025 йил 1 апрелгача республика ҳудудида темир йўл транспортида юк ташишда тақдим этилаётган чегирмалар бериш амалиётини бекор қилиш;
  • темир йўл орқали юкларни ташишда экспорт ва импорт ташиш хизматлари учун тарифларни 2030 йилгача босқичма-босқич бирхиллаштириш.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.