Темирйўллар ва вақт зоналарининг яратилиши

Foto: BBC

1883-йилнинг 18-ноябрь куни АҚШ ва Канада темирйўл компаниялари вақтни мувофиқлаштириш мақсадида тўртта асосий вақт зонасини жорий этдилар: Шарқий, Марказий, Тоғли ва Тинч океани вақтлари. Бу тизим поездларнинг хавфсизлигини ошириб, миллий самарадорликни яхшилади.

Бунга қадар ҳар бир шаҳар ўз вақтини қуёшга қараб белгилаган ва Шимолий Америкада камида 144 хил маҳаллий вақт зонаси мавжуд эди. Темирйўлларнинг ривожланиши эса ягона тизим заруратини туғдирди. Бу ғоя Буюк Британиядан олинган бўлиб, 1847-йилда у ерда «Раилwай Тиме» (ҳозирги Греэнwич ўртача вақти) жорий этилган эди.

Бугун вақт зоналари бутун дунё бўйлаб глобал мувофиқлаштиришнинг асоси бўлиб хизмат қилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.