“Термиз аэропорти” чегара божхона постида совуқ қуроллар тўхтатиб қолинди

Foto: Surxondaryo viloyati Bojxona boshqarmasi

Қурол-яроғ, ўқотар қуролни, ўқ-дориларни ёки ўқотар қуролнинг асосий қисмларини Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасидан ўтказиш контрабанда жинояти ҳисобланиб Жиноят кодексига асосан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин, деб ёзмоқда Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси матбуот хизмати.

“Термиз халқаро савдо маркази” ташқи иқтисодий фаолият божхона постнинг пиёдалар ўтиш залига қўшни давлатдан кириб келган хориж фуқароси М.Я. белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилганда ўнинг ёнидан бир дона 9 миллиметрли жанговар патрон борлиги аниқланди», – дейилади хабарда.

Шунингдек, “Термиз аэропорти” чегара божхона постига хориждан учиб келган фуқаро Б.Ш. нинг қўл юклари текширувдан ўтказилганда, 6 дона совуқ қуроллар туркумига кирувчи турли ўлчамдаги болта ва пичоқларни ноқонуний равишда олиб кириши тўхтатиб қолинди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан, текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.