Термизда Афғонистонга инсонпарварлик ёрдамини кўрсатиш логистика маркази ташкил қилинди
Афғонистонда озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжнинг ортиб бораётгани сабабли БМТ Покистон, Тожикистон ва Ўзбекистондаги омборларда биринчи зарурат маҳсулотларининг захирасини оширмоқда. Хусусан, шу мақсадда Термиз шаҳрида бош логистика маркази ташкил қилинди. Бу ҳақда БМТнинг расмий вакили маълум қилди, деб ёзади Uznews нашри.
Охирги кунларда БМТ тузилмалари томонидан Афғонистоннинг қатор провинцияларига инсонпарварлик ёрдами муваффақиятли етказилган. Шунингдек, донор давлатлар афғонларнинг эҳтиёжи учун 1 млрд доллардан ортиқ маблағ ажратишга ваъда беришган. Шунингдек, “Толибон” ҳаракати инсонпарварлик амалиётларини амалга ошириш учун шароитларни таъминлаш мажбуриятини узма шаклда ўз зиммасига олгани ҳам маълум бўлди.
Бундан олдин Ўзбекистон Афғонистоннинг Балх провинциясига озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармонлар ва кийим-кечакдан иборат 1300 тонна инсонпарварлик ёрдамини юборганди.
Шарҳлар