Термизда экологлар ноқонуний балиқ овлаган фуқароларни ушлади
Сурхондарё вилоятида икки нафар фуқаро Сурхон дарёсида ноқонуний балиқ тутаётган вақтда ушланди, дея хабар беради вилоят экология бошқармаси.
Экология инспекторлари тунги рейдлар давомида Термиз шаҳридаги “Гулистон” маҳалласида ноқонуний балиқ овлаётган икки нафар фуқарони қўлга олди.
Қоидабузарлар олти бош сазан балиғини тутиб, “Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги қонуннинг 24-моддаси талабларини бузган.
Инспекторлар ҳар бир қоидабузарга 10 БҲМ (3 миллион 400 минг сўм) миқдорида жарима солган.
Табиатга 4 миллион 80 минг сўмдан 8 миллион 160 минг сўмгача зарар етказилган.
Улашиш:
Шарҳлар