Термизга кирувчи оғир вазнли транспорт воситаларининг ҳаракати чекланди
Халқ Депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашининг 2023 йил 22 декабр кунидаги қарори билан, эндиликда Термиз шаҳрида йирик ҳажмли ва оғир вазнли, юк кўтариш қобилияти 8 тоннадан юқори бўлган транспорт воситаларининг ҳаракати чеклангани ҳақида Сурхондарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ахборот хизмати ёзмоқда.
«Бунда, ҳаракатланиш алоҳида ҳолларда Термиз шаҳар ҳокимлиги, “Сурхондарёавтойўл” ҳудудий йўллардан фойдаланиш ташкилоти ва вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси билан ўзаро тасдиқланган келишув (схема) орқали амалга оширилиши белгиланди», – дейилган хабарда.
Улашиш:
Шарҳлар