«Tesla» электромобиллар сотуви бўйича яна «BYD» дан ошди

Фото: cars.usnews.com

Американинг «Tesla» компанияси электромобиллар сотуви бўйича яна хитойлик рақиби «BYD»дан ўзиб кетди.

Жорий йил январь-март ойларида “Tesla” 386,8 мингга яқин электромобил етказиб берган. Компания 2024 йилнинг биринчи чорагида 450 минг дона автомобил сотишни режалаштирган эди. Натижада “Tesla” акцияларининг 5%га тушишига олиб келган.

Савдоларнинг пасайишига қарамай, “Tesla” 2024 йилнинг дастлабки уч ойида 300 минг дона автомобил сотган ҳолда “BYD” компаниясини ортда қолдирган ва электромобилларнинг дунёдаги энг йирик сотувчисига айланган.

Қайд этилишича, сотув пасайганига рақобат кучайганлиги ва геосиёсий қийинчиликлар сабаб бўлган.

Аввалроқ Хитойнинг “BYD” автомобил ишлаб чиқарувчиси электромобиллар сотуви бўйича америкалик рақиби “Тесла»дан ўзиб кетган эди.

2023 йил октабрь-декабрь ойларида “Tesla” 484,5 мингта электромобил сотган. Хитойнинг “BYD” сотуви 526,4 минг электромобилни ташкил этган.

Аммо “Tesla” компанияси ҳали ҳам тўлиқ электр қувватига эга бўлган    автомобиллар сони бўйича биринчи ўринни эгаллаб турибди  1,84 млн.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.