Tesla Қизил денгиздаги ҳужум туфайли Берлинда ишлаб чиқаришни тўхтатди
Tesla ўзининг Берлиндаги заводида аксар автомобилларини ишлаб чиқаришни вақтинча тўхтатиб, бутловчи қисмлар етишмаслиги сабабли чекловларни эълон қилди. Бунга Қизил денгиздаги кемаларга ҳужумлар туфайли транспорт йўналишларининг ўзгариши сабаб бўлган.
АҚШ электромобил ишлаб чиқарувчиси “Қизил денгиздаги қуролли тўқнашувлар ва у билан боғлиқ Умид бурни орқали Европа ва Осиё ўртасидаги транспорт йўналишларидаги ўзгаришлар”ни ҳисобга олиб, Германияда ишлаб чиқаришни 29 январдан 11 февралгача қисқартиришни режалаштирмоқда. Компаниянинг таъкидлашича, ўзгаришлар «етказиб беришда сезиларли кечикишларга олиб келди ва таъминот занжирларида узилишларга сабабчи бўлади» деган.
Қўшимча маршрутнинг қўшилиши контейнер кемаларини Осиёдан Шимолий Европага ташиш вақтини тахминан ўн кунга оширди ва қўшимча ёқилғи харажатларига тахминан 1 миллион доллар қўшди.
Аввалроқ Хитой автомобил ишлаб чиқарувчиси Geely ва Ikea Қизил денгиздаги ҳужумлар туфайли етказиб бериш кечикиши ҳақида огоҳлантирган эди.
Шарҳлар