,

Tesla компанияси 2024 йил бошида бозор қийматининг 94 млрд доллардан ортиғини йўқотди

Фото: Регнум

2024 йилнинг икки ҳафтаси давомида Американинг Tesla электр автомобиль компанияси бозор қийматининг 94 миллиард долларини йўқотган, бу компания асосчиси Илон Маск учун “йилнинг энг ёмон бошланиши”га айланди.

Агентликнинг қайд этишича, агар Tesla 2023 йилда капиталлашувини икки баравар оширган бўлса, у ҳолда АҚШдаги автомобиль ижараси бўйича энг йирик иштирокчилардан бири Hertz Global Holdings Inc компаниясининг нияти ҳақидаги хабарлар фонида электромобиллардан воз кечиш, шунингдек, Хитой брендларининг рақобати кучайиши сабабли Маск компаниясининг акциялари кескин тушиб кетган.

Нашр таҳлилчиларининг фикрича, инвесторларнинг Tesla билан боғлиқ асосий хавотири электромобиллар бозоридаги ўсишнинг турғунлиги бўлиб қолмоқда. Мутахассисларнинг қайд этишича, Хитойда электромобиллар нархининг тушиши бу хавотирларни янада кучайтирмоқда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.