Ўзбекистонда тест синови ўтказиладиган бинолар рўйхати эълон қилинди

Foto: Abt.uz

Билимни баҳолаш агентлигининг расмий сайтига 2024—2025 ўқув йилида олий ва профессионал таълим муассасаларига ўқишга кириш тест синови ўтказиладиган бинолар бўйича маълумотлар жойлаштирилди.

Унда қуйидаги маълумотлар акс этган:

🔹 Тест синови ўтказиладиган ҳудуднинг расми;
🔹 Ҳудудга кириш жойлари;
🔹 Тест синови ўтказиладиган жой номи;
🔹 Тест синови ўтказиладиган жой манзили;
🔹 Бино рақами;
🔹 Тест синови ўтказиладиган гуруҳлар;
🔹 Жойларнинг гоогле харитадаги жойлашуви (геолокацияси).

Тест синовларини ўтказиладиган бинолар билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин. Мазкур саҳифадан тегишли ҳудудни танлаб, ушбу ҳудуддаги тест синови ўтказиладиган бинолар бўйича маълумотлар билан танишишингиз мумкин. Шунингдек, “Абитуриент рухсатномаси”да берилган QR-код орқали бино жойлашган манзилни аниқлаш имкони мавжуд.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.