Ишлаб чиқарилганига 10 йил бўлмаган автомобиллар техник кўрикдан ихтиёрий ўтказилади
Президентнинг 2022 йил 28 июндаги «Автотранспорт воситаларидан фойдаланишда аҳолига қўшимча қулайликлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 298-сонли қарорига мувофиқ жисмоний шахсларга тегишли, ишлаб чиқарилганига 10 йилгача бўлган енгил автомототранспортлар техник кўрикдан ихтиёрий равишда ўтказилади.
Енгил автомототранспортлар қуйидаги муддатларда мажбурий техник кўрикдан ўтказилади:
- ишлаб чиқарилганига 11 йилдан 14 йилгача бўлган енгил автомототранспортлар – 2 йилда бир марта;
- ишлаб чиқарилганига 15 йил ва ундан ортиқ бўлган енгил автомототранспортлар – 1 йилда бир марта.
Бунда мазкур муддатлар тижорат асосида йўловчилар ташиш фаолиятида фойдаланиладиган енгил автомототранспортлар учун татбиқ этилмайди.
Улашиш:
Шарҳлар