Ижарага олинган техникалар қайтарилди
Тўловлар ўз вақтида тўланмагач, суднинг қарори билан шартнома бекор бўлган ва 123 млн. сўм қарздорлик ундирилиши билан бирга лизингга (ижара шаптномасига) олинган автотранспорт воситалари қайтарилиши белгиланган.
Қарздор масъулияти чекланган жамияти ҳам лизинг шартномасига биноан “Hamkor invest lizing” МЧЖдан 4 дона «HOWO» русумли автобетон аралаштиргич, 3 дона «NEXIA 3» автотранспорт воситаларини олган.
«Тўловлар ўз вақтида тўланмагач, суднинг қарори билан шартнома бекор бўлган ва 123 млн. сўм қарздорлик ундирилиши билан бирга лизингга олинган автотранспорт воситалари қайтарилиши белгиланган», – дейилади хабарда.
Бюронинг Андижон шаҳар бўлими томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида автотранспорт воситалари хатлаб қўйилган.
Яна бир масъулияти чекланган жамияти ҳам “Hamkor invest lizing” МЧЖ билан шартнома тузиб, тўлов шартларини бузган. Оқибатда иқтисодий суд томонидан берилган даъвони таъминлаш ажрими билан олинган 2 дона «HOWO» ва юк кўтариш техника воситалари хатланган.
Шарҳлар