Ўзбекистондаги коллежлар ва техникумлар сони қанча

Фото: oliygoh.uz

2023/2024-ўқув йили бошида Ўзбекистонда фаолият юритаётган коллежлар сони 153 тани ташкил этган, деб хабар бермоқда Статистика агентлиги матбуот хизмати.

Бу кўрсаткич:

  • 2021/2022-ўқув йили бошида – 184 та;
  • 2022/2023-ўқув йили бошида –183 тани ташкил этган.

2023/2024-ўқув йили бошида Ўзбекистонда фаолият юритаётган техникумлар сони эса 238 тани ташкил этган.

Бу кўрсаткич:

  • 2021/2022-ўқув йили бошига – 215 та;
  • 2022/2023-ўқув йили бошига – 207 та;
  • 2023/2024-ўқув йили бошига – 238 тани ташкил этган.

Маълумот учун, 2023 йилда тиббиёт йўналишидаги коллежлар Aбу Aли ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумлари этиб қайта ташкил этилиши муносабати билан техникумлар сони ортган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.