Тез бузуладиган товарлар ва ҳайвонлар постлардан навбатсиз ўтказилмоқда
Божхона қўмитаси томонидан товарларни божхона назорати ва расмийлаштирувини соддалаштириш ва тезкорлик билан амалга ошириш мақсадида чегара божхона постларининг ўзида эркин муомалага чиқариш имконияти яратилмоқда.
Тошкент вилоятининг “С.Нажимов” ва “Яллама” чегара божхона постларида ҳам Республикаҳудудига кириб келаётган гўшт, тирик ҳайвон ва бир турдаги маҳсулотларни олиб киришда чегара божхона постларида якуний божхона режимларига тезкорлик билан расмийлаштирувини амалга ошириш йўлга қўйилди.
Бу каби қулайликлар тадбиркорлар учун тез бузиладиган маҳсулотларни чегарада устувор тартибда навбатсиз ўтказиш ҳамда товарларни шу ернинг ўзидан эркин муомалага чиқариш имконини беради, бу эса ташувчи ва тадбиркорланинг ортиқча вақт, сарф харажатларни олдини олиш имконини беради.
Рақамларга кўра, жорий йилнинг бир ой давомида «С.Нажимов» чегара божхона пости орқали 250 тонна гўшт 1000 га яқин тирик ҳайвонлар ҳамда 760 метр куб ёғоч маҳсулотларини якуний божхона режимига расмийлаштируви амалга оширилди.
Шарҳлар