Тез юрар поездларининг чипта нархи 20% га ошмоқда

Фото: УзА

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги идоралараро тариф комиссияси қарорига мувофиқ, темир йўл инфратузилмасини ислоҳ қилиш, электр энергияси – ёқилғи, логистика ва транспорт харажатларини қоплаш, шунингдек, йўловчи вагонлари паркини янгилаш, янги юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоездларни харид қилиш, темир йўл вокзалларини давр талабларига мувофиқ сақлаш мақсадида 2024 йил 20 январдан бошлаб юқори тезликда ҳаракатланувчи “Афросиёб” электропоездлари ҳамда “Шарқ”, “Насаф” ва “Ўзбекистон” тез юрар поездларининг чипталар нархи 20% га ошмоқда. Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” матбуот хизмати ёзмоқда.

Тошкент — Бухоро — Тошкент
ВИП 636 000 сўм
Бизнес 462 000 сўм
Эконом 336 000 сўм

Тошкент — Қарши — Тошкент
ВИП 534 000 сўм
Бизнес 390 000 сўм
Эконом 282 000 сўм

Тошкент — Самарқанд — Тошкент
ВИП 396 000 сўм
Бизнес 276 000 сўм
Эконом 204 000 сўм этиб белгиланди.

“Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 октабрдаги “Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспорти соҳасини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-329-сонли Қарорига мувофиқ 2024 йил 1 январдан бошлаб юқори тезликдаги ва тезюрар поездларда йўловчиларни ташиш хизматлари тарифларини давлат томонидан тартибга солиш амалиётидан воз кечиш, шунингдек, уларни бозор тамойиллари асосида тартибга солиш механизмига ўтиш амалга оширилди”, – дейилган хабарда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.