Аҳолига нечта “Тез ёрдам” автомобиллари хизмат кўрсатмоқда

Фото: ССВ

Жаҳон тажрибасида тез тиббий ёрдам хизматидаги автотранспорт воситаларидан фойдаланиш муддати ўртача 5-8 йилни ташкил этади. Ўзбекистонда ҳам 8 йилдан ошган ана шундай автомашиналарни янгилаш белгиланган.

6-7 йил аввал “Тез ёрдам”да жами 1868 та автомашина мавжуд бўлган. 2024 йилга келиб улар сони 3122 тани ташкил этган.

2021 йил “103”да “B” тоифали 435 та реанимобил бўлган бўлса, бугун бундай автоуловлар сони 577 тага этган.

Уларнинг:

  • 227 таси “Ford”;
  • 216 таси “Hyundai”;
  • 46 таси “Toyota”;
  • 88 таси “Nissan”.

2023 йил Республика тез тиббий ёрдам маркази автопаркида 685 та “Volkswagen Caddy” бўлган. Жорий йил февраль ва март ойларида яна 100 та А тоифали  автомобиллар олиб келинган. Натижада бугунги кунда тизимда бундай автотранспорт воситалари сони 800 дан ошган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.