Тиббий-ижтимоий экспертиза комиссияси ходимлари рағбатлантирилади
Тиббий-ижтимоий экспертиза комиссияси ходимлари рағбатлантирилади. Қарорга мувофиқ, тиббий-ижтимоий экспертиза фаолияти самарадорлигини янада ошириш мақсадида 2024 йил 1 октябрдан:
- ТИЭК ходимларини улар фаолияти самарадорлигининг энг муҳим кўрсаткичлари (KPI) бажарилишидан келиб чиқиб рағбатлантириш тизими йўлга қўйилади;
- ихтисослаштирилган (психиатрия, фтизиатрия ва пульмонология, педиатрия) ТИЭКларнинг вазифалари ва штат бирликлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлараро ва туман (шаҳар) ТИЭКларга ўтказган ҳолда тугатилади;
- жойлардаги ТИЭКларга педиатр, психиатр, фтизиатр штатлари ажратилади.
2025 йил 1 апрелгача қуйидаги вазирлик ва идоралар ногиронлиги бўлган шахсларни касбга, таълимга ва спортга йўналтириш тартибини ишлаб чиқади:
- Мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги – тарбия ва таълимга йўналтириш бўйича;
- Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги – касбга тайёрлаш ва йўналтириш бўйича;
- Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги – бандликни таъминлаш бўйича;
- Спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги – оммавий спорт ва параспортга йўналтириш бўйича.
Улашиш:
Шарҳлар