Тиббий суғуртани жорий этишни якунлаш ишлари 2026 йил якунигача режалаштирилди
2026 йилнинг якунига қадар республика бўйлаб тиббий суғурта тўлиқ жорий этилиши режалаштирилмоқда. Бу президент Шавкат Мирзиёевнинг 6 сентябрдаги Соғлиқни сақлаш вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорида белгиланди. Фармонга кўра, соғлиқни сақлаш вазири ва жамғарма ижрочи директори 2026 йилнинг якунига қадар тиббий суғуртанинг республика бўйлаб тўлиқ жорий этилиши учун шахсан жавобгар ҳисобланади.
2024 йил 1 январдан бошлаб Давлат тиббий суғурта жамғармаси мустақил юридик шахс мақоми ҳамда фаолиятини молиялаштиришнинг амалдаги манбалари ва тартиби сақлаб қолинган ҳолда ССВ тузилмасига ўтказилади. 2027 йил 1 январдан ССВ таркибидан чиқади ва мустақил жамғарма сифатида фаолият юритади.
Жамғарма кузатув кенгаши тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажми доирасида тиббий хизмат кўрсатиш учун жалб қилинадиган етказиб берувчилар (давлат ва нодавлат)ни, харид қилинадиган тиббий ёрдамлар ҳажмини мустақил белгилайди ва ўз бюджетини шакллантиради.
Шарҳлар