Тиббиёт олий ўқув юртларининг 200 нафар битирувчиси хориждаги таълим муассасаларида ўқитилади
Ўзбекистон президенти имзолаган қарорга кўра 2024/2025 ўқув йилидан:
- тиббиёт ОТМларининг 200 нафар битирувчиси магистратура ва клиник ординатура дастурлари асосида етакчи хорижий ОТМлар ва марказларда ўқитилади;
- тиббиёт ОТМларининг битирувчи курс талабаларида оилавий шифокор учун талаб этиладиган клиник кўникмаларни шакллантириш мақсадида кўп тармоқли тиббиёт ташкилотларида иш ҳақи тўланадиган интернатура ташкил этилади;
- Тошкент тиббиёт академиясининг таълим дастурлари халқаро аккредитациядан ўтказилади;
- тиббиёт йўналишидаги ОТМ талабаларининг билимлари икки босқичли баҳолаш тизими асосида баҳоланади.
Қуйидаги магистрлик йўналишлари жорий этилади ҳамда ҳар йили камида 150 нафар мутахассисларни давлат буюртмаси асосида тайёрлаш чоралари кўрилади:
“Жамоат саломатлигини ташкил этиш ва бошқариш” (Public Health and Healthcare Management);
“Жамоат саломатлиги: эпидемиология ва маълумотлар таҳлили” (Public Health: Epidemiology and data science/data analytics);
“Жамоат саломатлиги: овқатланиш” (Public Health: Nutrition);
“Профилактик тиббиёт” (Preventive Medicine);
“Жисмоний фаоллик ва реабилитация” (Physical Activity and Rehabilitation).
Улашиш:
Шарҳлар