Тиббиётни рақамлаштиришга ажратилган миллиардлар ўзини оқламади – Президент

Фото: president.uz

Сўнгги икки йилда тиббиёт соҳасини рақамлаштиришга бюджетдан 90 миллиард сўм йўналтирилди. Лекин натижа кутилганидек эмас. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати ёзмоқда.

Туман, вилоят ва республика ташкилотлари 10 га яқин ахборот тизимларини ишлатаяпти, лекин уларнинг ҳаммаси ҳам бир-бирига боғланмаган.

Бирламчи бўғин рақамлашмагани боис шифокор вақтининг учдан икки қисми ҳисобот тўлдиришга кетаяпти.

Шу муносабат билан мутасаддиларга “Электрон поликлиника”, “Электрон шифохона” ва “Электрон тиббий карта” тизимларини ишга тушириш, кафолатланган пакетга кирган дориларни электрон рецепт асосида беришни йўлга қўйиш топширилди.

Шунингдек, йиғилишда оналар ва гўдаклар ўлимининг олдини олиш масалаларига алоҳида тўхталиб ўтилган.

«Ҳар бир она ва бола ўлими “фавқулодда ҳолат” деб баҳоланади ва сўров шунга яраша бўлади» – дея огоҳлантирди Президент Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоят ҳокимлари, вилоят ва туман тиббиёт идоралари раҳбарларини.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.