Ўзбекистон фуқароларига ҳайдовчилик гувоҳномасининг янги шакли орқали парвозларга рўйхатдан ўтишига рухсат берилади
Вазирлар Маҳкамасининг 2017-йил 19-июндаги “Ички ишлар органлари тизимида давлат хизматлари кўрсатиш сифатини янада ошириш ва тартибларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 389-сон қарорига асосан янги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси шахсни тасдиқловчи расмий давлат ҳужжати мақомига эга. Бу ҳақда Uzbekistan Airports матбуот хизмати хабар беряпти.
«Uzbekistan Airports тасарруфидаги аэропортларнинг фаолияти республика транспорт соҳасига оид ҳужжатлар, жумладан, ўзгартиш ва қўшимчалар билан тартибга солинади ҳамда юқори вазирлик ва идоралар томонидан ижро учун юборилади», – дейилган хабарда.
Мавжуд маълумотларга кўра, ҳозирда аэропортларда шахсни тасдиқловчи ҳужжат сифатида тан олинадиган ва йўловчиларга улардан фойдаланган ҳолда ички йўналишдаги рейсларга рўйхатдан ўтиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларнинг (ҳайдовчилик гувоҳномаси, туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома, ҳарбий гувоҳнома ва бошқалар) якуний рўйхатини идоралараро тасдиқлаш ишлари якунланмоқда.
Шарҳлар