Фирибгар тил билиш сертификатини пул эвазига олиб бермоқчи бўлди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгиҳаёт туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ғ.Н. фуқаро Д.Б.нинг ишончига кириб, унга гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида инглиз тили фанидан “TOEFL” сертификатини ҳеч қандай имтиҳонларсиз олиб беришини ваъда қилган.
“Жиноятчи бу иши учун 1 500 АҚШ долларни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган”, – дейилади хабарда.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар