Пул эвазига тил сертификати олиб бермоқчи бўлган ўқитувчи ва фуқаро қўлга тушди

Фото: Департамент

Бухоро туманида Бухоро муҳандислик-технология институти ўқитувчиси Ш.Ш. фуқаро М.Ж.га танишлари орқали “Миллий тил сертификати”ни олиб бериши эвазига 2 000 АҚШ долларини олган вақтида далиллар билан ушланган.

«Қорақалпоғистон Республикасида эса фуқаро С.О. фуқаро А.Б.ни танишлари ёрдамида “TOEFL iBT” номли «С1 » сертификатини олиш учун бўладиган имтиҳондан ўтказиб бериши эвазига 1 800 АҚШ долларини олган вақтида қўлга тушди», – дейилади хабарда.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик), 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.