Тина Канделакига Қозоғистонга кириш тақиқланади
Январь ойи ўрталарида Канделаки Қозоғистонда рус тили давлат даражасида сиқиб чиқарилгани ҳақидаги постини эълон қилганидан сўнг қозоқ депутатлари томонидан танқид қилинган эди. ТИВ вакили телебошловчининг мамлакатга кириши тақиқланишини билдирди.
Россиялик телебошловчи ва ТНТ телеканалининг директори Тина Канделакига Қозоғистонга кириш тақиқланади, дея хабар беради КазТАГ республика ташқи ишлар вазирлигининг вакили Айбек Смадияровга таяниб.
“Зарурат бўлганида, чоралар кўрилади. Буни биздан бугун ёки эртага талаб қилманг (кириши тақиқланганлар рўйхати), лекин давлат буни ҳеч қачон кечирмайди. Балки у (Канделаки) Қозоғистонга келмас, аммо агар келишга қарор қилса, уни киритилмайди”, — деди Смадияров журналистларнинг тегишли саволига жавоб берар экан.
Шарҳлар