Тирбандликлар, электр энергиясининг ўчиши ва такси нархларининг ошиши: Тошкентда об-ҳавонинг ёмонлашиши узилишларга олиб келди

Фото: кадр из видео

Бугун, 14 октябрь куни Тошкент шаҳрида тирбандликлар, электр таъминотидаги узилишлар ва ҳаводаги электр тармоқларида алангаланишлар бошланди.

Тахминан соат 16:00 да пойтахтнинг айрим аҳолиси қисқа вақтга электр энергиясидан маҳрум бўлди.

1055-диспетчерлик хизматининг шаҳар электр тармоғига таяниб хабар беришича, Мирзо Улуғбек, Яшнобод ва Миробод туманларида юқори вольтли линияларда фавқулодда тўхташлар содир бўлган, бу эса электр таъминотида узилишларга олиб келган.

Об-ҳаво булутли ва ёмғирли бўлиши муносабати билан Тошкентда такси нархлари уч баробар, айрим жойларда эса тўрт бараварга қимматлашган.

Кейинроқ Мирзо-Улуғбек туманида электр таъминоти устунида қисқа туташув содир бўлиб, ёнғин келиб чиққан ва “пақиллашлар” эшитилган. Фавқулодда вазиятлар департаменти ҳеч ким жабрланмагани, ўт ўчириш ва қутқарув хизмати зудлик билан воқеа жойига етиб келганини маълум қилди.

Бундан ташқари, Яккасарой туманидаги маҳаллалардан бирида ёмғир туфайли электр тармоғида учқун пайдо бўлган. Воқеа видеоси маҳаллий аҳоли томонидан тасвирга олинган.

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.