Ўзбекистонда тирик туғилиш кўрсатгичи пасайди
Дастлабки маълумотларга кўра, 2024 йилнинг январь-февраль ойларида ФҲДЁ органларида республика бўйича 137 459 та тирик туғилиш ҳолатлари қайд этилди, деб хабар бермоқда Статистика агентлиги матбуот хизмати.
“Бу кўрсаткич ўтган йили 141 090 тани ташкил этган. Аммо уни шу йилнинг мос даври билан солиштирганда 3 631 тага яъни 2,6% камайган”, – дейилади хабарда.
Улашиш:
Шарҳлар