Ўзбекистонда яшил иқтисодиётга ўтиш бўйича шаффофлик тизими тасдиқланди
Ўзбекистонда яшил иқтисодиётга ўтиш бўйича миллий шаффофлик тизими концепцияси тасдиқланди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 ноябрда 800 сонли тегишли қарори қабул қилинган.
Концепциянинг асосий қоидалари:
- Миллий шаффофлик тизимини, шу жумладан очиқ маълумотлар алмашинуви тамойилларини жорий этиш.
- Иссиқхона газлари чиқиндилари ва иқлим ўзгариши бўйича халқаро стандартларни қабул қилиш.
- Мустақил текширувчиларни аккредитация қилиш тартибини тасдиқлаш.
Миллий тизимнинг асосий вазифалари:
- 2025 йилдан бошлаб ҳар беш йилда иқлим ўзгаришини камайтириш бўйича мажбуриятларни белгилаш.
- Иссиқхона газлари эмиссияси билан боғлиқ маълумотларнинг тўғрилиги ва сифатини мониторинг қилиш ва назорат қилиш.
- Эмиссияларни камайтиришнинг миллий реэстрини яратиш ва уларни амалга оширишни мувофиқлаштириш.
Эмиссия бўйича тўпланган маълумотлар «Яшил иқтисодиёт» онлайн платформасида жойлаштирилади. Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазирлиги ўрмон фондини кенгайтиради, табиий ҳудудларни бошқаради ва иссиқхона газларини сингдириш бўйича маълумотларни тўплайди. Ушбу маълумотлар асосида БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича доиравий конвенцияси доирасида Миллий ҳисобот тайёрлаш режалаштирилмоқда.
Қабул қилинган тизим экологик масъулиятни ошириш, иқлим бўйича ташаббусларнинг шаффофлигини таъминлаш ва халқаро мажбуриятларни бажаришга қаратилган.
Шарҳлар