Ўзбекистон ТИВ Эроннинг Суриядаги элчихонасига уюштирилган ҳужумни қоралаб чиқди
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Эроннинг Суриядаги элчихонасига уюштирилган ҳужумни қоралаб баёнот эълон қилди. Уни ЎзА чоп этди.
“Бир неча инсонларнинг қурбон бўлиши ва Эроннинг Дамашқ (Сурия) шаҳридаги дипломатик миссияси ҳудудида вайронагарчиликларга олиб келган Эрон консуллиги биносига уюштирилган ҳаво ҳужумини кескин қоралаймиз”, — дейилади баёнотда.
Вазирлик хорижий давлатларнинг дипломатик ва бошқа ваколатхоналарига ҳужум қилинишини “мутлақо қабул қилиб бўлмас ҳолат ҳамда халқаро дипломатик ҳуқуқ асослари ва тамойилларини энг қўпол равишда бузилиши” деб атаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил авиацияси Эроннинг Дамашқдаги элчихонасига зарба берган, оқибатда Ислом инқилоби посбонлари корпусининг икки нафар генарали ва яна беш аъзоси ҳалок бўлган эди.
Шарҳлар