ТИВ: Ўзбекистон Тоғли Қорабоғдаги сайловларни тан олмайди

Фото: podrobno.uz

Ўзбекистон Қорабоғда 9 сентябрда бўлиб ўтган деб аталмиш президентлик сайловларини тан олмайди, дея баёнот бермоқда Ташқи ишлар вазирлиги. Бу ҳақда “Газета” нашри ёзади.

«Ўзбекистон Республикаси дўст Озарбайжон Республикасининг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини қатъий қўллаб-қувватлайди, унинг ички ишларига ҳар қандай аралашувни қоралайди ва Қорабоғда ўтказилган қўштирноқ ичидаги президент сайловларини тан олмайди», — дейилади баёнотда.

Тан олинмаган Тоғли Қорабоғ Республикаси (ТҚР) парламенти 9 сентябрь куни бўлиб ўтган навбатдан ташқари йиғилишда ТҚРнинг янги президенти сифатида 45 ёшли Самвела Шахраманянни сайлади. «Яширин овоз беришда 23 нафар депутат қатнашди, улардан 22 нафари Шахраманян номзодини ёқлаб, бир нафари қарши овоз берди», — дея «Интерфакс» тан олинмаган республика парламентига таяниб хабар берди. Шахраманян президент лавозимига ягона номзод эди.

1 сентябрь куни тан олинмаган Тоғли Қорабоғ Республикаси президенти Араик Арутюнян парламентга истеъфога чиқиш тўғрисида ариза топширганди.

“Сайловларнинг қонунийлиги Европа Иттифоқи томонидан ҳам тан олинмади. 2023 йил 9 сентябрда Хонканди/Степанакерт шаҳрида ўтказилган деб аталаётган «президентлик сайловлари» тан олинмаслиги яна бир бор таъкидланади”, — дейилади баёнотда.

Шу билан бирга, Европа Иттифоқи “Қорабоғ арманлари учун Боку билан натижага йўналтирилган музокаралар ўтказишга қодир ва тайёр бўлган амалдаги раҳбарият атрофида бирлашиш муҳим” деб ҳисоблайди. Брюссель «бу жараённи қўллаб-қувватлашга» тайёрлигига ишонтирди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.